Легионерларимиз: Бугун БАА, Эрон ва Россия чемпионатида ўйинлар бор

Хорижда тўп тепаётган айрим легионер футболчиларимиз бугун ўз ўйинларини ўтказади.

Азиз Амонов ва Абдулла Абдуллаев ҳаракат қилаётган "Ҳор Факкан" клуби чемпионат доирасида "Ал-Айн"ни қабул қилади. Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" "Шаржа"га қарши баҳс олиб боради. Илк ўйин 19:05да старт олса, иккинчи баҳс 21:45да бошланади. 

  • Бирлашган Араб Амирликлари - БАА Лигаси
  • Жорий мавсум

Хорфаккан

Тугади
0 : 1

06.05.2024 19:05

Ал Айн

  • Sultan Al Shamsi 26'

  • Бирлашган Араб Амирликлари - БАА Лигаси
  • Жорий мавсум

Шабаб Ал Аҳли

  • Yahya Al-Ghassani 17'
  • Igor Jesus 67'
  • Igor Jesus 86'
Тугади
3 : 1

06.05.2024 21:45

Шаржа

  • Caio Lucas 10'

Эрон чемпионатида 26-тур ўйинлари давом эттирилади. Достон Турсуновнинг "Истиқлол Ҳузистон" "Сепахон" меҳмони бўлса, Остон Ўруновнинг "Персаполиси" "Нассажи Мазандаран"ни синовдан ўтказади. Чемпионат пешқадами бўлиб турган Жалолиддин Машарипов жамоси "Истиқлол" ўз ўйида "Зоб Аҳан"ни қабул қилади. 

Россия чемпионатида эса ўзбеклар дербиси бўлиб ўтади. Аббос Файзуллаев Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматовга қарши. ЦСКА – "Рубин" учрашуви 22:30да бошланади.

  • Россия - Премьер-лига
  • Жорий мавсум

ЦСКА Москва

  • A. Fayzullayev 45'
  • Fedor Chalov 74'
Тугади
2 : 2

06.05.2024 22:30

Рубин Казань

  • I. Rozhkov 42'
  • Mirlind Daku 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!