"Нефтчи" собиқ легионерининг аризасини ФИФА рад этди

“Нефтчи” таркибида ўтган икки мавсум давомида ҳаракат қилган украиналик легионер Олексей Ларин 2023 йилги мавсум учун қарздорлик юзасидан айрим ҳужжатларни важ қилган ҳолда “Нефтчи” футбол клуби устидан ФИФАга арз қилди, ваҳоланки клуб футболчи олдидаги бир ойлик иш ҳақи ва 3 та учрашув учун мукофот пулидан қолган қарздорликни бартараф қилган эди. Шунга қарамасдан, футболчи клубдан қўшимча тўлов ундириш юзасидан ФИФАга мурожаат йўллаган.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 26 апрель куни ФИФА томонидан ЎФУ ва клуб ҳуқуқшунослари томонидан билдирилган важлар ўрганиб чиқилиб, ЎФУ ва Олексей Лариннинг важлари асоссиз эканлиги сабабли мурожаатни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, “Нефтчи” футбол клуби молиявий қийинчиликлар сабабли айрим футболчилар олдида қарздорликлар мавжудлигини тан олади ва тез орада ушбу қарздорликлар тўлиқ бартараф этилишини таъминлашини маълум қилади, - дея хабар бермоқда “Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!