"US Open". Бугун эркаклар ўртасида ғолиб аниқланади

  • 10 сентябрь, 2023, 20:02
  • 0

Америка Қўшма Штатларида теннис бўйича "Катта дубулға" таснифидаги йирик турнирлардан бири "US Open" якуний палласига келмоқда.

Эркаклар ўртасида финалга Даниил Медведев ҳамда Новак Жокович етиб келишди.

Даниил ярим финалда рейтингнинг 1-поғонасида келаётган Карлос Алькарасни мағлуб этди - 7:6 (тай-брек), 6:1, 3:6, 6:3.

Новак эса, Бен Шелтондан устун келди - 6:3, 6:2, 7:6.

Томонлар ўзаро ўйинларда 9:5 ҳисобини қайд этмоқда, бу борада Жокович олдинда. "Катта дубулға" финалларида - 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!